| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَاتَّبَعَ الَّذِينَ ظَلَمُوا مَا أُتْرِفُوا فِيهِ»
– „Золим кимсалар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар“, [11:116]
бу ерда маишатга берилишдан мурод, шаҳватларга муккадан кетишдир. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَإِذَا أَرَدْنَا أَنْ نُهْلِكَ قَرْيَةً أَمَرْنَا مُتْرَفِيهَا فَفَسَقُوا فِيهَا»
– „Бизқачонбироншаҳарниҳалокқилишниистасак, унингбоёнларинибуюрамиз, уларфосиқликқиладилар“, [17:16]
оятдаги боёнлардан мурод ҳашаматли ҳаёт кечирувчи золимлардир. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَأَتْرَفْنَاهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا»
– „Биз уларни дунё ҳаётида бой-бадавлат қилдик“, [23:33]
яъни уларни зулмидан қайтмайдиган, димоғдорлар қилиб қўйдик.
Дабдаба сўзининг луғавий маъноси неъматлардан кеккайиш ва димоғдорликни англатади. Бойлик уни кеккайтириб юборади, деб қўйишади. Кишининг димоғдор бўлиши ахлоқсизликда давом этишидир. Шунга кўра, Қуръон мазаммати ва Оллоҳ ҳаром қилган, ўзи гуноҳ ҳисобланган дабдаба боёнликнинг ўзигина эмас, неъматланишдан кеккайиш, димоғдорлик ҳамдир. Шунинг учун уни молдан фойдаланиш ва Оллоҳ берган ризқ билан неъматланиш (ҳузурланиш), деб тафсир қилиш хатодир. Зеро, Оллоҳ берган ризқдан ҳузурланиш ва фойдаланишни шариат мазаммат қилмаган. Оллоҳ Таоло айтади:
«قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ»
– „Айтинг (эйМуҳаммад): Оллоҳбандалариучунчиқарганбезак (либосларни) ваҳалол-покризқларни ким ҳаромқилди?!“ [7:32]
Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«إِنَّ اللهَ يُحِبُّ أَنْ يَرَى أَثَرَ نِعْمَتِهِ عَلَى عَبْدِهِ»
«Оллоҳ Ўз неҳматининг нишонаси бандасининг устида кўриниб туришини истайди», деганлар. Яъни бандасининг Оллоҳ берган неъмат билан ҳузурланишини, Парвардигори Олам ато этган ҳалол ризқдан фойдаланишини хоҳлайди. Лекин Оллоҳ неъматлардан кеккайишни, димоғдорликни, ахлоқсизликни ёмон кўради. Бошқачароқ қилиб айтганда,
57-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|